27 октябрь куни «Майский» блокпостида одам савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган 28 ёшли Қозоғистон фуқароси Жулдус. У. ушбу мамлакат билан чегарани кесиб ўтишга уринган вақтда қўлга олинди, дея хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Тезкор маълумотларга кўра, қўлга олинган аёл уч нафар Ўзбекистон фуқароси — 28 ёшли Лола, 32 ёшли Лобар ва 26 ёшли Дилбарни (имлар ўзгартирилган) Қозоғистоннинг Олма Ота шаҳридаги массаж салонида юқори ойликли ишга таклиф қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари талқинига кўра, гумонланувчи қизларни қўшни мамлакатга жинсий мақсадлар учун ноқонуний жалб қилиб, жўнатиш билан шуғулланган.

Қўлга олинган шахсга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-модда 2-қисми (одам савдоси) жиноий иш қўзғатилди.
Олиб борилаётган тергов ҳаракатларида жиноятнинг бошқа қурбонлари ҳамда уни содир этишда алоқадор шахслар аниқланади.

Бундан ташқари, тергов қизларнинг гумонланувчи томонидан билдирилган шубҳали таклифларга рози бўлиш сабаб ва важлари ҳам аниқланиб, одам савдоси қурбонларига ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш чоралари кўрилади.