29 октябрь куни Наманган вилояти Чортоқ туманида «Наманган-Чортоқ» йўлининг 38-километрида 15 йўловчиси бўлган Isuzu автобуси ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Авария олд чап рессорнинг синиб кетиши оқибатида рўй берди. Натижада автобус йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ёнбошлаб қолган.

Ҳодиса натижасида уч йўловчи жароҳатланган, улардан бири шифохонага ётқизилган, иккичига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Яна 12 йўловчи ҳодиса жойида шифокорлар кўригидан ўтказилган.