Тез орада Ўзбекистонда хорижий валютани миллий валютага конвертация қиладиган янги банкоматлар ўрнатилади. Бу ҳақда UzCard расмий сайтида хабар берилди.

Diebold Nixdorf концернига тегишли CINEO C4560 русумидаги замонавий банкоматлари UzCard пластик карталари билан ишлайди ва уларга нақд хорижий валютани конвертация қилиш бўйича қўшимча функция ўрнатилган.

Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан интеграция қилиниш учун олиб борилган барча тест ишлари муваффақиятли ва вақтида ўтказилди.

Нақд кўринишдаги АҚШ доллари банкоматга хизмат кўрсатувчи банк томонидан белгиланган валюта курси бўйича сўмга айирбошланади. Мазкур жараёнда комиссион тўловлар ундирилмайди.

Ушбу русумдаги банкоматларда конвертация функцияси бор бўлиш билан бир қаторда бир нечта инновацион хизматларни мижозларга тақдим этади.