Назиржон Набижонович Ҳасанов «Ўзбектелеком» бош директори в. б. этиб тайинланди, дея хабар қилди «Газета.uz"нинг компаниядаги ахборот манбаси. У май ойидан буён «Ўзбектелеком"нинг давлат органлари билан ўзаро алоқалар бўйича директори бўлиб ишлаб келаётган эди.

Назиржон Ҳасанов (1970 й. т.) — Тошкент электротехника алоқа институти (2002) ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий Бизнес Мактабини тамомлаган (2012).

1991−2005 йилларда «Андижон Телеком» филиалида муҳандис бўлиб ишлаган. 2005 йилдан 2008 йилгача «Ўзбектелеком» АК директори биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2008 йилдан 2014 йилгача «Ўзбектелеком» АК бош директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2015 йилдан 2017 йилгача «Ўзбектелеком» АК техник директори лавозимида ишлаган. 2017 йилда «Ўзбектелеком» АК «Бош коммутация маркази» филиали директори лавозимида ишлаган.

Бу миллий телеком-операторда жорий йилдаги учинчи раҳбар алмашиши. Февралда бош директор лавозимига Шуҳрат Қодиров ўрнига Фарҳод Розиев тайинланиб, августда яна Шуҳрат Қодиров раҳбар бўлган эди.