Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Умра сафарига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизматига таяниб хабар берди. Уларни кузатишда қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан қатнашди.

Хабарда қайд этилишича, ўзбекистонлик зиёратчилар Мадинадаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганидан сўнг Маккага йўл олади. Зиёратчилар учун мавсум давомида 5 юлдузли меҳмонхона, ошхона ва транспорт хизматлари ташкил этилади.

Аввалроқ ҳукумат қарори билан жорий йилдан Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича чекловлар олиб ташланган эди.