Ҳукумат қарори билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Унга кўра, эндиликда кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасидаги назорат инспекторларининг лавозим маошига ҳам:

• иш вақтидан бошқа вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда 2 баравар миқдорида;

• тунги вақтда ишлаганлик учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда 1,5 баравар миқдорида;

• узоқ муддат ишлаганлик учун, лавозим маошига фоиз ҳисобида иш стажига мувофиқ миқдорларда ҳар чоракда қўшимчалар ва устамалар тўланади.