Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация 21−24 октябрь кунлари амалий ташриф билан Эронда бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф чоғида делегация Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳалари, аввало «Хаф — Ҳирот» янги темир йўл тармоғи инфраструктураси ҳамда Чоҳбаҳор денгизи порти имкониятлари билан танишди.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ва Эрон темир йўллари ташкилоти раҳбариятлари билан ҳам учрашув ва музокаралар ўтказилди.

Ташриф давомида афғон муаммоси ечимига кўмаклашиш, Афғонистонда тинчлик музокараларини бошлаш йўллари ҳамда ушбу мамлакатда инфраструктура лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.