19 октябрь куни Тошкентнинг Учтепа туманида олиб қочилган сирдарёлик Хуршида Ф.га тегишли Captiva автомобили эгасига қайтарилди.

Тошкент ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, машина эгаси танишининг уйига меҳмон бўлиб келади ва тугмалик ўт олдиргич ўрнатилган машинани очиқ қолдиради.

Эрта тонг вақтида кўчага чиққач машина қўйилган жойида йўқлигини кўрии биди. Шу заҳотиёқ у 102 рақамига қўнғироқ қилиб, ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимларига хабар беради.

Тезкор-қидирув чоралари кўрилгач, Captiva Юнусобод туманида топилди. Машинани олиб қочишда гумонланувчи шахс эса машинада қолдирилган бармоқ излари орқали аниқланди.

Гумонланувчи — Юнусобод туманида яшовчи 24 ёшли Денис Н. ўз хонадонида қўлга олинди. Унинг сўзларига қараганда, 18 октябрдан 19 октябрга ўтар тунда маст ҳолатда уйқа қайтаётган бўлган. Уй ёнидан ўтаётган вақтда машинани кўриб, машинани очиб кўрган. Автомобиль эшиги очилгач, Денис шаҳарни айланиб келишга қарор қилган.