Жаҳон ва Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов 28 октябрь куни Нью-Йоркдаги (АҚШ) Madison Square Garden аренасида ўтказилган баҳсда ғалаба қозонди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Баҳодир Жалолов профессионал рингдаги учинчи жангини америкалик Тайрел Райтга қарши ўтказди.

Жанг ўзбекистонлик спортчининг устунлиги остида кечди. Кетма-кет берилган зарбалар натижасида тўртинчи раунддан сўнг рақиб жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Шу тариқа, Баҳодир Жалолов ушбу баҳсни ҳам муддатидан олдин якунлади. У бунгача ҳам иккита жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Маълумот учун, Райт профессионал боксда бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 14та жанг ўтказиб, уларнинг 9 тасида ғалаба қозонган (6та жангда нокаут эвазига). Бугунги мағлубият боксчи учун учинчиси бўлди. Яна 2 та жангда дуранг қайд этган.