Алишер Зафарович Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилди Халқ таълими вазирлиги вакили «Газета.uz"га.

Алишер Саъдуллаев (1994 й. т.) 2017 йил июлидан халқ таълими вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У мамлакатдаги энг ёш вазир ўринбосари эди. Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти битирувчиси. Аввалроқ Result ўқув марказини бошқарган.

У ёзда Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган Одилжон Тожиев ўрнига Ёшлар иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари бўлди.