Давлат ветеринария қўмитаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар қилинишича, 26 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси шу ҳақдаги қарорни қабул қилди.

Шундай қилиб, ходимлари Тошкент ва пойтахт вилоятига доимий пропискасини олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони 70 тага етди.