Тошкент шаҳар ҳудудий газ таъминот филиали 7-сонли Юнусобод тумалараро газ таъминоти ходими И. Р. фирибгарликда гумонланиб, қўлга олинди, дея хабар қилди ЎзА.

Унинг ноқоқуний ҳаракатлари юзасидан фуқаро Л. А. Мажбурий ижро бюронинг Тошкент шаҳар Юнусобод туман бўлимига ариза билан мурожаат қилган.

Мурожаат бўйича текширишда, И. Р. нинг Л. А. нинг хонадонини табиий газ тармоғига улаб бериш ва тегишли ташкилотлардан ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан келишувга кўра, 1 млн сўм ва 300 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пул маблағларини ўз шахсий эҳтиёжлари учун фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.

Ҳолат бўйича И. Р. га нисбатан Ўзбекситон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.