Америка Қўшма Штатларда фаолият юритиб келаётган Ўзбекистон халқ артисти Изро Малаковнинг АҚШдан жўнатилган 60 дан зиёд ноёб экспонатларини музей ходимлари қабул қилиб олди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ноёб экспонатлар XIX-XX асрларда Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё воҳаларида фаолият юритган мақом санъати ижодкорлари томонидан ишлатилган. Экспонатлар орасида бугунги кунларда мақом йўналишида фаолият юритаётган америкалик ва канадалик ёш ижодкорлар ҳаётига оид материаллар ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган «Мақом музейи» фондига Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва Ўзбекистон ҳалқ ҳофизи У. Ахмедов 40 дан зиёд ноёб экспонатлар ҳамда ноёб чолғу асбобларини совға қилган эди.