Сешанба куни Хитой жанубида 55 километрлик дунёдаги энг узун кўприк очилди. У Гонконг, Макао ва Чжухайни боғлайди, дея хабар қилди РИА Новости Хитой Марказий телевидениесига таяниб.

Муҳандислар сув усти кўприги (узунлиги — 22,9км), сув ости туннели (6,7 км), бир қанча сунъий ороллар ҳамда Хитой, Гонконг ва Макао ўртасида махсус чегара ўтказиш пунктларидан иборат мураккаб иншоотни барпо этишди.

Кўприкнинг Марварид дарёси дельтаси иқтисодий зонасидаги муҳим учта шаҳарнинг иқтисодий интеграцияси ва ривожига, шунингдек Гонконг ва Макаода туризмнинг ривожланишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Учта шаҳар ўртасида куну тун автобус қатновини йўлга қўйилади. Автобуслар тиғиз вақтларда ҳар беш дақиқада, одатий вақтларда 10−15, тунги вақтларда эса 15−30 дақиқада қатнайди.

Кўприк орқали Гонконгдан Чжухайгача бўлган масофа 3 соатдан 30 дақиқагача қисқаради.