Газета.uz ва Zira.uz саҳифалари ҳамкорликда пироглар рецептларини тақдим этади.

Бақлажон ва товуқ қўшиб пиширилган пирог

Сиз бундан олдин бақлажон ва товуқ гўшти солиб пишириладиган пирог ҳақида эшитганмисиз? Албатта йўқ, чунки бу ноёб рецепт бўлиб, эндиликда яқинларингизни бу антиқа пирог билан лол қолдиришингиз мумкин.

Икки хил асосли «Кунгабоқар» пироги

«Кунгабоқар» пироги ҳар қандай дастурхонга кўрк бағишловчи, икки хил, қиймали ва пишлоқли асосдан ташкил топган мазали егуликдир. Асосийси, бу пишириқни меҳр ила тайёрлаш керак, шунда ўзингиз кутган натижага эришасиз.

Кўк пиёз ва тухумли қуйма пирог

Тухум ва кўк пиёзли пишириқларни яхши кўрасиз, аммо уларни тайёрлашга вақтингиз йўқми? Қуйма пирог севимли пишириқларингизни аниқ ўрнини боса олади. Тухум ва кўк пиёз уйғунлигида кефирдан тайёрланган майин ва жуда ҳам юмшоқ бўлган қуйма пирогни тайёрлаш жараёни умуман қийинчилик туғдирмайди.

Гўштли пирог

Гўштли пирог кўпчиликнинг энг севимли пишириқларидан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу пирогнинг хамирига кефир солиб тайёрланилади.
Бу пирогга шакл бериш усули кавказча пирогларни эслатади, аммо унга хамиртуруш солинмайди. Унинг тугилиши эса жуда антиқа.

«Хризантема» гўштли пироги

Совуқ ва бир оз ёқимсиз об-ҳаво оқшомларини байрамга айлантириши ҳеч гап эмас. Масалан ажойиб гўштли пирог «Хризантема» пишириш орқали.
Юмшоқ ва мазали, оширма хамирдан тайёрланиб, ичига қийма ва пишлоқ уйғунлаштирилган бу пирог иштаҳани очиб, кайфиятни кўтариши аниқ.

Олхўрили пирог

Куз фасли жуда ҳимматли фасллардан бўлиб, айнан шу фаслда мева-сабзавотлардан тўйиб истеъмол қилиш имконияти туғилади. Шулардан бири олхўри мевасидир.
Бу тайёрланган олхўрили пирогнинг ҳозир айни фурсатидир. Тайёрланиладиган егуликка тахминан 18 000 сўм пул сарфланилади.

Видеорецепт: творогли коптокчаларга бой шоколадли пирог

Агарда сиз кундалик ҳаётингизни шоколадли ширинликларсиз тасаввур қила олмасангиз, унда творогдан қилинган кўптокчаларга бой шоколадли пирогнинг рецепти кўнглингизга манзур келиши аниқ. Творог ва какос аралашган асос, ҳамда шоколадли бисквитнинг уйғунлашуви бу пишириққа такрорланмас таъм ҳадя этади.

Банан ва шоколадли пирог

Ажойиб ҳиди иштаҳани очиб юборадиган банан ва шоколадли пирог рецептини тақдим этамиз.
Оила аъзолари ёки дўстлар даврасида йиғилганда бу пирогни пиширсангиз, ҳамманинг кайфияти кўтарилиб, даврангиз янада қизиши аниқ.

Мак солинган творогли пирог


Мак билан творог бирлашмаси одатий эмас албатта, аммо ишонинг, бундай уйғунлик жуда ҳам ажойиб таъмни ҳосил қилади! Пирогнинг ташқи кўриниши иштаҳаочар, таъми эса жуда майиндир. Бу пирогни тайёрлашда тухумнинг оқи алоҳида, сариғи алоҳида кўпиртирилиши лозим.

Бундан-да кўпроқ рецептлар Zira.uz интернет саҳифасида.

Facebook: fb.com/zirauz

Instagram: @zirauz

Ўзбек тилидаги Телеграм канал: t.me/zirauzuz

Рус тилидаги Телеграм канал t.me/zirauz

Телеграмдаги гуруҳ: t.me/zirauz_chat

Таҳририят телефон рақами: (+99899) 837−15−15