18:25 да Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида Тожикистонда содир бўлган зилзила сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи Тошкентдан 355 км жануби-шарқда жойлашган бўлиб, магнитуда 5,1 ни ташкил этди, чуқурлиги — 31 км.

Ўзбекистон пойтахтида ер ости силкинишлари кучи 2 бални ташкил этди. Фарғона водийси, Гулистон, Жиззах, Самарқанд ва Термизда ҳам шунча кучдаги зилзила қайд этилди.