Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида А.С.Пушкин номидаги рус тили ва маданияти маркази очилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистон-Россия таълим форуми доирасида икки томонлама мулоқотлар, учрашувлар давом этмоқда. Музокаралар натижасида янги шартномалар имзоланиб, янги имкониятлар яратилмоқда.

Бугун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида А.С.Пушкин номидаги рус тили ва маданияти маркази очилди.

Марказ Тошкентдаги Россия Федерацияси Фан ва маданият маркази ҳамда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ҳамкорликдаги лойиҳаси ҳисобланади.

Келгусида бу ерда шеърият кечалари, маданий учрашувлар, семинар-тренинглар, маҳорат дарслари ташкил этиш режалаштирилган. Қолаверса бу марказ Россия олийгоҳларида таҳсил олиш илинжида бўлган ёшлар учун ҳам ўз лойиҳаларини тайёрламоқда.