Виталий Юрьевич Драгунов Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзатом» атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида.

Мазкур тайинловга қадар у «Росатом» давлат корпорациясининг Марказий Осиё бўйича ҳудудий маркази бош директори лавозимида фаолият кўрсатган.

«Ўзатом» агентлиги президент Шавкат Мирзиёевнинг 19 июлдаги фармони билан ташкил этилди. Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамаҳмудов унинг раҳбари ҳисобланади.