Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида тиббиёт буюмлари учун божхона тўловларидан озод этилиши белгиланди.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича махсус автотранспорт воситалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, тиббиёт ускуналари ва сарфланадиган материаллар, компьютер техникаси, алоқа воситалари, техник ўқитиш воситалари, адабиётлар ва тез тиббий ёрдам хизматига зарур бошқа моддий-техника ресурслар учун 2022 йил 1 январгача бўлган муддатда божхона тўловларидан озод этилилиши (божхона йиғимлари бундан мустасно) белгиланди.