Тошкентнинг Миробод туманида 16 октябрь куни Файзиобод 9-тор кўчасида яшовчи, нафақахўр Х.М. (исмли аёл)нинг уйи ертўласидаги иситиш қозонига ўрнатилган мўридан чиққан ис газидан ўзи ва унинг 2 нафар набиралари захарланган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Натижада Х.М. касалхонага ётқизилган, болаларга эса тиббий ёрдам кўрсатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги фуқароларни куз-қиш мавсумида уй ва иш жойларида иситиш, хусусан, газ мосламалари ҳамда электр техникаларининг соз ҳолатда эканлигига алоҳида эътибор қаратишни сўради.