Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сешанба куни ўртоқлик учрашувида Қатар жамоаси устидан ғалаба қозонди. Пойтахтдаги «Миллий» стадионида бўлиб ўтган ўйин 2:0 ҳисоби билан якунланди.

Биринчи голга 72-дақиқада жамоа сардори Одил Аҳмедов муаллифлик қилди. 85-дақиқада эса ўйинчи Марат Бикмаев дарвозабон билан яккама-якка чиқди ва ҳисобни оширди.

Бу «Оқ бўрилар"нинг бош мураббий Эктор Купер раҳбарлиги остидаги иккинчи ғалабаси. Аввалроқ Ўзбекистон КХДРни мағлуб этиб (2:0), Сурия билан дуранг (1:1) ўйнаган, Эронга ўйинни бой берган (0:1) эди.

Видео