Ўзбекистонда фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) навбатдаги сайлови 2019 йил май ойида ўтказилади. Бу президент томонидан имзоланган «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонунда белгиланди, дея хабар қилинди Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида.

Шу муносабат билан, фуқаролар йиғинлари амалдаги раисларининг (оқсоқолларининг) ва улар маслаҳатчиларининг ваколатлари муддати 2019 йил май ойида фуқаролар йиғинларининг янги раислари (оқсоқоллари) сайлангунига қадар узайтирилди.

Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.