Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси, Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ҳафтанинг ҳар сешанба кунисоат 07−00 дан 09−00 гача «Миллий» стадионда хотин-қизлар иштирокида соғломлаштириш машғулотлари ўтказилади.

Мазкур соғломлаштириш машғулотлари Ўзбекистонда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, уларнинг Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, шу билан хотин-қизларни ҳар томонлама соғлом ва жисмонан бақувват бўлишларини таъминлашга хизмат қилади.

Соғломлаштириш машғулотлари бепул. Барча аёллар ва қизларни ушбу соғломлаштириш машғулотларига таклиф этамиз.

Маълумот учун телфон (+99890) 9717700.