14 октябрь куни Қорақалпоғистоннинг Шуманай тумани ҳудудидан ўтган «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау» йўлининг 829-километрида Nexia автомобили «МТЗ-80» русумли трактори тиркамасининг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида енгил автомобиль ҳайдовчиси К.Д. ва унинг йўловчиси ҳодиса жойида вафот этган. Яна тўрт йўловчи шифохонада ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди Шуманай туман ички ишлар бўлими вакили «Газета.uz"га.

Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор. «Ҳалок бўлганлар қариндошлар. Улар орасида бешинчи ва олтинчи синфларда ўқиган қиз ва ўғил бола ҳам бор. ЙТҲ ёмғир вақтида йўлда кўриш ёмонлашган вақтда содир бўлган», — деди суҳбатдош.