15−17 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 16 октябрь куни айрим жойларда кучайиши мумкин, дея хабар қилди Ўзгидромет.

Сешанба ва чоршанба кунлари айрим жойларда ёмғирнинг қорга айланиши эҳтимоли бор. 15−16 октябрь кунлари шамол тезлиги 15−20 м/с га чиқиши, 25 м/с гача кучайиши мумкин.

16−17 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0…+2 даража Цельсийга, айрим жойларда 2 даража совуққа қадар пасайиши, кундузи эса +5…+8 даража илиққа чиқиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда иситиш мавсуми 16 октябрдан бошланади. Шу куни пойтахтдаги болалар боғчалари, таълим ва тиббиёт муассасалари, 19 октябрдан эса уй-жойлар иситила бошланади.