Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида КХДР жамоаси устидан ғалаба қозонди. Шанба куни «Миллий» стадионида бўлиб ўтган учрашув 2:0 ҳисобида якунланди.

Ҳужумчи Марат Бикмаев 37- ва 91-дақиқаларда гол уриб, дубль муаллифига айланди.

Бу миллий терма жамоанинг бош мураббий Эктор Купер раҳбарлиги остидаги биринчи ғалабасидир. Аввал «Оқ бўрилар» Сурия билан дуранг ўйнаб (1:1), Эрондан мағлубиятга учраган (0:1) эди.

Ўзбекистон навбатдаги ўртоқлик учрашувини 16 октябрь куни Қатарга қарши ўтказади.

Видео

YouTubeда томоша қилиш