Тошкентда 16 октябрдан иситиш мавсуми бошланади. Ҳоким в. б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев шу ҳақдаги қарорни имзолади, дея хабар берди ҳокимият матбуот хизмати.

16 октябрь куни пойтахтдаги барча болалар боғчалари, таълим ва тиббиёт муассасаларида, 19 октябрдан эса хонадонларда иситиш тизими ишга туширилади.

Туман ҳокимиятларининг тегишли хизматлари ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига иситиш мавсумини сифатли ўтказиш топширилди.

Маълумот учун, ўтган йили иситиш мавсуми ижтимоий объектларда 10 ноябрь, уй-жойларда эса 12 ноябрдан бошланган эди.