Буэнос-Айресда ўсмирлар ўртасидаги олимпия ўйинлари давом этмоқда. Мусобақада ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ҳам ўз иштирокини бошлаб юборди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Баҳсларга биринчилардан бўлиб -77кг вазн тоифасидаги Муҳаммадқодир Тоштемиров киришди. У даст кўтаришда 140 кг., силтаб кўтаришда эса 168 кг., тошни ўзига бўйсундирди. Умумий ҳисобда 308 кг. натижа қайд этган ҳолда кумуш медалга эга чиқди. Ушбу йўналишда олтин ва кумуш медаллар мос равишда Арманистон ва Миср спортчиларига насиб қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга келиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари мавжуд.