Жиззах вилоятининг Ш. Рашидов туманида 11 октябрь куни Бухоро туманида яшовчи С.Б. бошқарувидаги «Исузу» русумли автобусини салонида жами 28 нафар йўловчилари билан «Жиззах-Дўстлик-Гагарин» йўлининг 23-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, 3 нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ҳамда қолган 16 нафар йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.