Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар олимпия ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг тўртинчи кунига келиб Ўзбекистон терма жамоаси спортчиси дастлабки олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Дзюдо бўйича микс баҳсларида Жайҳунбек Назаров Хорватия, Белорусь, Италия, Мексика, Венесуэла ва Хитой Тайпейи вакиллари билан битта жамоада ҳаракат қилди. «Beijing» жамоаси номидан иштирок этган дзюдочилар финалгача етиб боришди ва ғалаба қозонди. Шу тариқа ушбу мамлакат спортчилари олтин медалга сазовор бўлди.

Жайҳунбек финалда испаниялик Хавиер Пенани мағлуб этди. У яккалик баҳсларида чорак финалда айнан унга имкониятни бой берганди. Демак, Жайҳунбек микс баҳсларида ўзига хос реванш олди.

Маълумот учун, бунгача Ўзбекистон терма жамоаси сафида Улуғбек Рашитов (таэквондо, кумуш) ва Нилуфар Ермагамбетова (дзюдо, бронза) терма жамоам ҳисобига медаллар қўшиб қўйган эди.