Индонезияда давом этаётган параосиё ўйинларининг тўртинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар ҳозирча ҳозирча учта медаль қўлга киритилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Дзюдо. -70кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Васила Алибаева олтин медални қўлга киритди. У ҳал қилувчи баҳсда ҳиндистонлик рақибини мағлубиятга учратди.

100 метрга югуриш баҳсларида Сабина Суханова 13:65 сония натижа билан маррага учинчи бўлиб етиб борди ва бронза медалини қўлга киритди

Темурбек Гиязов баландликка сакраш баҳсларида энг яхши натижани қайд этди ва олтин медални қўлга киритди. Қайд этиш лозимки, Темурбек мусобақада Рио-2016 Паралимпия ўйинлари ғолиби Тору Сузукини ортда қолдириб кета олди. Маълумот учун, Ўзбекистон баландликка сакраш баҳсларида Параосиё ўйинларида илк маротаба олтин медалга эга чиқди.