Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарорга мувофиқ, 2018 йил 15 октябрдан Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятида электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий тарзда расмийлаштиришни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилади.

Эксперимент доирасида электрон ҳисобварақ-фактуралар товар-транспорт юкхатлари ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончнома вазифаcини бажаради.