10 октябрь куни 01:20ларда Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 «Қизилтепа-Кармана» автомобиль йўлининг 188- километрида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 русумли (давлат рақами 85 697 САА) автомобиль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган SHAANXI SX русумли (85 442 КАА) юк автомобили билан тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, ЙТҲ натижасида, 7 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Вафот этган фуқаролар:

  • Ғафур Рахматов, 1985 й.т. (Nexia ҳайдовчиси).
  • Интизор Жўраева, 1986 й.т. (Nexia йўловчиси).
  • Зарнигор Жўраева, 1991 й.т. (Nexia йўловчиси).
  • Фаёз Шахриёров, 1987 й.т. (Nexia йўловчиси).
  • Асадбек Ғуломов, 2010 й.т. (Nexia йўловчиси).
  • Шохрух Ғуломов, 2013 й.т. (Nexia йўловчиси).
  • Фирдавс Собиров, 2016 й.т. (Nexia йўловчиси).

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.