Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида ва ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайтида хабар берилди.

Хусусан,

полковник Абдуллаев Маъруфжон Маннопович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи лавозимига;

подполковник Миркомилов Миралишер Шавкатович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонининг таъминот бўйича ўринбосари лавозимига;

полковник Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — молия ва моддий техника-таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига;

подполковник Исабоев Ёдгор Жалолиддинович Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига;

подполковник Имяминов Абдувоҳид Мадаминович Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;

подполковник Исманов Исомиддин Баҳриддинович Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;

подполковник Раҳматов Фахриддин Умарович Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;

подполковник Акбаров Камолиддин Ҳайдарали ўғли Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;

подполковник Ўтаев Умид Саидалиевич, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;

подполковник Ҳатамов Фарҳод Фахритдинович Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.