Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан тумандаги «А.А» фермер хўжалигига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқалар фермер хўжалигига тегишли бўлган 6,0 гектар ердаги очилган пахта ҳосилини териб олиб, пахта толасини чигитдан ажратиб, тайёр бўлган пахта хомашёсини фуқаро М.А ва бошқаларга 13,8 млн. сўмга сотиб юбориб, давлат мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «А.А"фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.