Индонезияда ўтказилаётган Параосиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли қатнашмоқда. Бугун гиламга чиққан дзюдочилар учта медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Дзюдо. -81кг вазн тоифасида Нурбек Мирзаев финалда Ли Жунгминни мағлуб этди ва олтин медалга эга чиқди.

-57кг вазн тоифасида финалда баҳс олиб борган дзюдочи Нафиса Шерипбоева хитойлик Лин Жилианга мағлуб бўлди ва кумуш медаль соҳиби бўлди.

Дзюдо. -73кг вазн тоифасида Феруз Саидов финалда жанубий кореялик Сеунгжун Янгга қарши гиламга чиқди. Ўзбекистонлик спортчи баҳс вақтида жароҳат олди ва кумуш медаль билан кифояланди.