Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар олимпия ўйинлари давом этмоқда. Дастлаб таэквондочи Улуғбек Рашитов кумуш медални терма жамо ҳисобига қўшиб қўйганди.

Кеча эса дзюдочи Нилуфар Ермагамбетова совриндорлар қаторидан ўрин олди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

У илк баҳсида панамалик рақибини мағлубиятга учратди. Яри финалда эса мўғулистонлик спортчига имкониятни бой берди. Бронза медали учун кечган жангда эса у Пуэрто-Рико вакили Сеири Колонни мағлуб этди ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоасининг ўсмирлар олимпия ўйинларидаги медаллари сони иккитага етди.