18−20 октябрь кунлари Тошкентда Россия-Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ва Москва кунлари бўлиб ўтади, дея хабар қилди пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Ҳудудлараро форумда икки мамлакат ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилиб, ривожлантирилади. Россия ҳудудларининг экспорт салоҳияти, Ўзбекистондаги эркин иқтисодий зоналар истиқболлари ҳамда хорижий инвестициялар соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш каби масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Москва ва Тошкент ҳокимиятларининг икки пойтахт ҳамкорлигини ривожлантириш, дўстлик ва ўзаро англашувни чуқурлаштиришга қаратилган 2018−2020 йилларда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш режалаштирилган.

Ўзбекистондаги Москва кунларида кадет корпуси чиқишлари, Москва ҳайвонот боғи тақдимот-кўргазмаси, қиличбозлик ва самбо бўйича дўстлик турнири, рус ошхонаси ва маҳсулотлари тақдимоти ўтказилади.

Эслатиб ўтами, 18−19 октябрь кунлари Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи режалаштирилган. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар ва саноат коопрацияси масалаларининг кўриб чиқилиши кутилмоқда.