Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтаётган Параосиё ўйинлари ўзининг қизғин палласига кирган. Мусобақада -55кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган пауэрлифтингчи Роза Қўзиева 113 кг натижа қайд этди ва олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Бу Ўзбекистон паралимпиячилари учун ушбу мусобақадаги 12-медаль бўлди. Уларнинг 8 таси олтин, 3 таси кумуш ва 1 таси бронза медалларидир.