Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан беш ёшли қизини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда келтирилишича, Олмазор тумани Дилсарой кўчасида жойлашган кафе олдида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Қ. ўзининг 2013 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди Б.Қ.ни 15 млн сўмга фуқаро М.А.га сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (Одам савдоси, ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.