Қирғизистон Республикаси ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, Иссиқкўл вилоятининг Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари (Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон) ички ишлар вазирларининг биринчи кенгайтирилган қўшма йиғилиши ўз якунига етди.

Мазкур форматдаги тадбир биринчи бор ўтказилди. Халқаро аҳамият касб этувчи ушбу тадбир Қирғизистон Республикаси президенти С.Жээнбеков томонидан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Остона шаҳридаги биринчи маслаҳат учрашуви давомида Марказий Осиё давлатлари халқларининг манфаатлари йўлида минтақавий ҳамкорликка йўналтирилган, биродарлик ва қўшничилик алоқаларини янгилаш ва фаоллаштириш борасидаги қўйилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Шунингдек, йиғилишда Марказий Осиё давлатлари ИИВларининг чегарадош вилоятлар ИИББлари, ИИБлари ва департаментлари раҳбарлари ҳам иштирок этди: (Чуй вилояти ИИББ, Иссиқкўл, Талас, Ош, Жалолобод, Боткен вилоят ИИБлари, Қозоғистон Республикаси Олмаота ва Жамбул вилоятлари ички ишлар департаменти, Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти ИИБ, Ўзбекистон Республикаси Андижон, Наманган, Фарғона вилоят ИИБлари раҳбарлари).

Қирғизистон Республикаси ички ишлар вазири бугунги кунда синтетикли ва психофаол гиёҳванд моддаларини интернет орқали тарқалиши, пул маблағларини ўтказилишида электрон воситалардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини ортаётганлигини айтиб ўтиб, шу муносабат билан ушбу иллатга қарши биргаликда курашиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Компьютер технологиялари ва жаҳон интернет тармоғининг ривожи даврида алоқаларда «Кибер-экстремизм» и «Кибер-терроризм» хавфлари тус олмоқда.

Асосан у интернет тармоқларида тарғибот-ташвиқот кўринишларида намоён бўлиб, ўйлаб топилган оғир психологик ҳолатлар натижасида маблағларидан воз кечиш, ҳамкорларини ёллаш, терактлар уюштириш, психологик таҳдидлар, қўрқитиш, диний ва бошқа кўринишларда бўлади. Информацион жамият эса, ушбу таҳдидлардан ҳимояланишга муҳтождир.

Куннинг биринчи ярмида барча йиғилиш қатнашчилари 4 ишчи гуруҳига бўлиниб, уюшган жиноятчиликка, экстремизм ва терроризмнинг кўринишларига қарши курашиш механизмларини, шунингдек, интернет тармоғи жиноятчилиги, чегарадош ҳудудлар ички ишлар органларининг жамоат тартибини ва хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саволларини муҳокама қилишди.

Учрашув якунида Марказий Осиё мамлакатлари ИИВларининг қўшма баёни имзоланди.