Газета.uz ва Zira.uz пазандачилик саҳифаси охирги бир неча ой давомида Тошкент савдо шахобчаларида сотувга чиққан янги маҳсулотлар ҳақида гапириб ўтади.

Sof Sut йогуртлари

Тошкент савдо марказларида яқинда янги маҳсулотлар — Sof Sut йогуртлари савдога қўйилди. Йогурт мазали ва хушбўй бўлиб, уни нонуштада ичиш, болаларга мактабга олиб боришларига бериш мумкин. Таркиби нормаллаштирилган сут, ачитқи, шакар, мевали тўлдиргичлардан ташкил топган.

Granum унлари

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган бу уннинг бир неча хили тақдим этилган. Унларнинг 3 хили сотувга қўйилган бўлиб, улар универсал ун, иссиқ таомларга ва қуймоқларга мўлжалланган унлардир. Уларнинг сифати ва таъми кўпчиликка манзур келди.

«Вкусный дар» ширин пастаси

Ўзимизда ишлаб чиқарилган «Вкусный дар» пасталарининг икки хили сотувга қўйилган: холва ва шоколадли. Паста пластик идишчаларда қадоқланган бўлиб, рангсиз қопқоқ билан ёпилган. Маҳсулот ҳажми 200 граммни ташкил қилади. Пасталарнинг таъми яхши, истеъмол қилгандан сўнг оғизда ёғли маза қолдирмайди.

Merba печеньеси

Голландияда ишлаб чиқарилган Merba печенеси қарсилдоқ, хушбўй ва мазали ширинлик бўлиб, унинг таркиби фақатгина табиий маҳсулотлардан ташкил топган. Шоколадли томчилардан солиб пиширилган печеньеларнинг таъми жуда мазали, шоколад миқдори ҳам жуда кўп.

Pupo конфетлари

Пештахталарда ноодатий, табиий, шакар кукунига булғанган апельсин ва шоколадга бурканган олхўрили бу ширинликлар ўз вазнига эътибор берувчи инсонларни хурсанд қилади. Ширинликнинг кўриниши иштаҳаочар бўлгани учун уларни бемалол байрамона дастурхонингизга қўйишингиз мумкин.

Granum кеспеси

Кеспе — бу уйда тайёрланадиган қозоқча лағмондир. Бизга анча таниш бўлиб қолган Granum брендидан айнан шундай лағмон сотувга қўйилганига кўзимиз тушди. Кеспе — олий навли буғдой унидан тайёрланган бўлиб, бунда буғдойнинг оғир навларидан фойдаланилган. Пиширилган лағмон эртаси куни бўтқага айланиб қолмайди.

KitKat Senses

KitKat, бу — қарсилдоқ вафли ва мазали шоколаддан ташкил топган мазали ширинлик. Эндиликда Nestle бу шоколадларнинг бизга ноодатий таъмлиларидан тақдим этди. Булар карамелли, кокосли ва икки хил шоколадлидир. Таъми ширин, ҳар бири ўзига хос таъмда мазали.

Бундан-да кўпроқ рецептлар Zira.uz интернет саҳифасида.

Facebook: fb.com/zirauz

Instagram: @zirauz

Ўзбек тилидаги Телеграм канал: t.me/zirauzuz

Рус тилидаги Телеграм канал t.me/zirauz

Телеграмдаги гуруҳ: t.me/zirauz_chat

Таҳририят телефон рақами: (+99899) 837−15−15