Газета.uz пазандачилик саҳифаси Zira.uz билан ҳамкорликда товуқдан тайёрланиладиган таомлар рецептларини тақдим этади.

Товуқли «Каччиаторе» таоми

Каччиаторе (cacciatore) итальянчадан таржима қилганда, «овчи» деган маънони билдиради. Одатда, бу товуқ, қуён ёки овланадиган қуш гўштидан қилиниб, қўзиқорин, помидор, зираворлар ва вино билан бирга димлаб пиширилади. Жуда тўйимли ва мазали таом.

Кўзачада пиширилган товуқ

Кўзачаларда товуқ ва картошкали таом тайёрлаб кўрганмисиз? Жуда майин ва юмшоқ пишган бу овқатдаги картошкалар умуман эзилиб кетмайди. Кўзачалардаги таом биринчдан жуда иштаҳаочар, иккинчидан жуда ҳам мазали чиқади.

Инглизча нонушта

Тўйимли нонушта салқин кунларда жуда муҳим бўлиб, у кун бўйи яхши кайфиятда юришимизни таъминлайди. Инглизларга хос ловия, тухум ва товуқ гўштидан тайёрланилган егулик ана шундай нонушталар қаторига киради. Агарда сиз нонуштага бўтқалар ва бутербродлар ейишга одатланган бўлсангиз, унда бу таом билан таомномангизга ўгартириш киритишингиз мумкин.

Зар қоғозда пиширилган итальянча товуқли таом

Итальянча таомлар тайёрланиш жараёнида барча маҳсулотларнинг таъми сақланиб қолиши ва баъзи зираворлар билан эса улар таъмининг янада бойитилиши билан дунёнинг бошқа ошхоналаридан ажралиб туради. Зар қоғозда пишириладиган бу товуқ ва сабзавотли таомнинг осон тайёрланилиши, мазаси ва калориясининг камлиги сабабли болалар ҳам, парҳез тутувчи инсонлар ҳам бемалол истеъмол қилишлари мумкин.

Самолётда касалеткаларда тортиладиган таом

Сабзавот ва товуқ гўштидан тайёрланиладиган, асосан самолёт бортида тортиладиган таом рецептини сизларга тақдим этамиз. Бу таомнинг ижобий томони шундаки, ичидаги масаллиқларни оила аъзоларингизнинг хоҳишига қараб солишингиз мумкин.

Сабзавотлар ва паста билан пиширилган товуқли таом

Товуқ гўшти ва сабзавотлардан мазали таомни тайёрлаш сиздан бир неча дақиқани талаб қилади.
У «Wоk» товасида пиширилиши сабаб ҳам, сабзавотлар ўзининг фойдалилик хусусиятларини сақлаб қолади. Бу това деворлари юпқа, ўзи эса конус шаклида бўлгани учун барча масаллиқлар тованинг ўртасида, оловга яқин жойлашади. Бундай товада таом жуда тез пишади. Лекин таомнинг таги олмаслиги учун, уни мунтазам аралаштириб туриш шарт.

Товуқ юракчаларидан тайландча таом

Товуқ юракчалари оқсилга бой маҳсулот эканлигидан хабардирмисиз? Бундан ташқари улар жуда ҳам фойдали маҳсулот саналади. Тайландча бу таомни тайёрлаш жуда оддий бўлиб, улар исталган газаклар билан бирга тортилади. Тортишдан олдин лимон пўсти, тўғралган кўкатлар ва седана сепиб безатамиз.

Киевча котлетлар

Усти қарсилдоқ, ичи эса жуда серсув ва юмшоқ бўлган киевча котлет«_ларнинг рецептини қарши олинг. Кўпчилик уй бекалари бу егуликни уйда тайёрлашдан чўчишади. Аммо, аслини олганда бу қийин иш эмас. Керакли масаллиқлар ҳам деярли ҳар биримизнинг уйимизда мавжуд

Товуқ ва сабзавотли тоблатма

Котлетларни картошкали пюре ва қайнатилган гуруч билан пишириб турасизми? Бунинг учун икки карра кўп вақт сарфлашингиз аниқ. Шу сабаб ҳам асосий таомни ҳам, унга қўшимча газакни ҳа ўз ичига олувчи таомдан тайёрлаб кўринг. Бу мазали таом болаларга ҳам, катталарга ҳам бирдек ёқиши аниқ.

Бундан-да кўпроқ рецептлар Zira.uz интернет саҳифасида.

Facebook: fb.com/zirauz

Instagram: @zirauz

Ўзбек тилидаги Телеграм канал: t.me/zirauzuz

Рус тилидаги Телеграм канал t.me/zirauz

Телеграмдаги гуруҳ: t.me/zirauz_chat

Таҳририят телефон рақами: (+99899) 837−15−15