Қаршилик С.Лутфуллаева ўғли Анварнинг ички ишлар органларида хизмат қилишини истарди. Бундан хабар топган таниши Холида Сайфуллаева унинг ўғлини ички ишлар органларига ишга жойлаштириб қўйишини, фақат бунинг учун 2 минг АҚШ доллари кетишини айтади. Бу ҳақда «Қашқадарё» газетаси орқали хабар берилди.

Айтилган пулнинг бир қисми — минг долларни Қарши шаҳридаги «Мерсий» кафесида улардан олаётган вақтда ички ишлар ва прокуратура ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинади.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ тергов бошқармаси томонидан жиноий иш қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.