«Зарафшон» газетаси мухбири Самарқанд шаҳридаги Бўстонсарой кўчасидаги бир қатор уйлар бузилаётгани муносабати билан Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари Бобир Элмуродовга мурожаат қилди.

— Бўстонсарой кўчасида айни вақтда 30 та уй бузилмоқда, — дейди Бобир Элмуродов. — Яна бир неча бинолар бузилиши режалаштирилмоқда. Сабаби, кўча кенгайтирилади. Автомобиль йўли саккиз қаторли бўлади. Пиёдалар йўлаги, ариқ ва яшил майдонлар билан жами кўча эни 43 метрга етади. Уй эгалари билан тегишли шартнома тузилган бўлиб, уларга уйнинг ҳажмига қараб 10 минг АҚШ долларидан 60 минг долларгача маблағ тўлаб берилган. Хонадон соҳиблари айни вақтда уйлардаги қурилиш молларини олиб кетишмоқда.

Ҳозирда Бўстонсарой ваРудакий кўчалари кесишмаси ҳамда Бўстонсарой кўчасидаги Сиёб ариғи устида йўл ўтказгич қуриш ишларига ҳам киришилган.