3 октябрь куни 22:44 да Қаршида 3 баллик зилзила қайд этилди, дея хабар берди Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Зилзила ўчоғи Қаршидан 31 км шарқда (Тошкентдан 389 км ғарбда), Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида жойлашган.

Эпицентрда силкиниш кучи 3,6 ни ташкил этди, ўчоқ чуқурлиги эса — 10 км.