4 октябрь куни Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясида навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, ассоциация Ижроия қўмитаси аъзолари, ассоциациянинг вилоят бўлими раҳбарлари, ҳакамлар, мураббийлар, терма жамоа аъзолари иштирок этди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала ташкилотга янги раҳбар сайлаш эди. Ушбу лавозимга Аҳмаджон Аминжонович Раҳимов номзоди илгари сурилди. Йиғилганлар кўрсатилган номзодини қўллаб-қувватлашди ва якунда Аҳмаджон Раҳимов Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг раиси этиб сайланди.

Маълумот учун, Аҳмаджон Раҳимов 1975 йилда таваллуд топган. Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини тамомлаган. Оилали. Уч фарзанднинг отаси.