Фарғона вилоятининг Сўх туманида юз берган, қишлоқ хўжалиги объектларига катта зарар етказган сел-тошқин оқибатларини бартараф этиш ҳамда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори имзоланди.

Содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида 119 та уй-жой, шунингдек, мактаб, мактабгача таълим муассасаси, кўчалар, маҳаллалардаги ариқлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари сув остида қолди.

Шу билан бирга Сўх тумани ҳудудини ўрганиш давомида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида бир қатор муаммоли масалалар мавжудлиги ва бу эса анклав ҳудудда истиқомат қилувси аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётгани аниқланган.

Хусусан, тумандани 14 мингдан зиёд мактаб ва коллеж ўқувчиларининг ёз мавсумида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун дам олиш ва соғломлаштириш масканлари мавжуд эмас.

Ҳудудда доимий яшайдиган 200 ортиқ кишида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжуд эмас. Уларнинг 30 нафар касалманд, бироқ республика марказий тиббиёт муассасаларига мурожаат қилиш имкониятига эга эмас.

Фарғона вилоятининг Сўх туманида юз берган сел-тошқин оқибатларини бартараф этиш ҳамда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди:

Фарғона вилоятининг Сўх туманида юз берган сел-тошқин оқибатларини бартараф этиш бўйича «йўл харитаси"га мувофиқ;

Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл харитаси"га мувофиқ;

2018−2019 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманида саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида ҳамда Сўх тумани аҳолисига «Водил» чегара постидан ўтишда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида «яшил йўлак» ташкил этиш;

аҳолининг «Чўнғара» қишлоғидаги чегара постлари орқали ҳаракатланишини йўлга қўйиш бўйича музокара олиб бориш белгиланди.