2018 йил 3 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи Челак транспорт касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Б.Э. Болтажарбоши қишлоғида жойлашган дала майдонида ўзаро жанжал сабабли таниши Баҳор маҳалласи Болта-1 қишлоғида яшаган А.С.нинг қорин ва кўкрак қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳодиса натижасида А.С. касалхонага келтирилганида ҳалок бўлган. Унинг ўлимига сабабчи бўлган Б.Э. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.