Ўзбекистон қатор халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар «Халқ сўзи» газетасида чоп этилди, дея хабар берди Norma.uz.

Иқлим бўйича Париж битимининг (Париж, 2015 йил 12 декабрь) мақсади сайёрада глобал исишни индустриал ривожланиш давридаги ўртача ҳароратга нисбатан Цельсий шкаласи бўйича 2°Сга сақлаб туриш ҳамда ҳароратнинг 1,5°Сгача ўсишини чеклашга эришишдан иборат. 2050 йилга бориб иссиқхона газларининг глобал ажратмаларини 40 — 70 фоиз камайтириш, 2100 йилгача эса 0 ёки манфий кўрсаткичга етказиш талаб этилади. Мамлакат 2030 йилга бориб эришиши лозим бўлган иссиқхона газлари ажратмаларидаги миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини камайтириш тўғрисида ИЎДК котибиятига маълумот тайёрлаши Париж битимини имзолашнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

Ўзбекистон Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти Устави ва Тартиб-қоидаларини (Истанбул, 1999 йил 7 ноябрь, 2017 йил 7 май ҳолатидаги ўзгартиришлар билан) ҳам ратификация қилди. Мазкур рган Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида фаолият кўрсатиб, ИҲТга аъзо давлатлар ўртасида тижорий ҳамкорликни ривожлантириш учун ўзаро янги ва амалдаги стандартларни яратишга чақиради.

Қонун билан Ислом ҳамкорлик ташкилоти Уставига киритилган тузатиш (Абиджан, 2017 йил 10−11 июль) ҳам ратификация қилинди.